Ассалому алейкум! Ҳурматли Шайх жаноблари авваламбор сизни Рамазон ойи билан табриклайман. Хар жоим соғ ва саломат бўлиб юринг. Сизга мактуб йўллашимдан мақсад мени бир савол қийнайди илтимос саволимни жавобсиз қолдирманг. Олдиндан катта рахмат. Мен 2008-йил август ойида қаттиқ бетоб бўлиб қолдим яни буйракларимни(почка) қаттиқ шамоллатиб қўйдим. Касалхона даволаниб чиқанимдан сўнг докторлар менга гормон (преднизалон) дорисини ичиб юришимни айтишди. Мен у дориларни ўз вақти вақти билан ичишни бошладим. Соат 7.00 да 4 та таблет кейин 9.00 да 4 та ва 11.00 2 та таблеткани хар куни ичиб юришимни айтишди. Шундан сўнг мен бу схема бўйича ушбу дориларни ичишни бошладим ва бир неча ой тинмай дориларни ичдим ва шу йили 1 кун хам рўза тутолмай қолдим. Мана 4-йил келдики мен халиям шу дориларни ичишда давом этяпман бу дорилардан бошқа дорилар наф бермас экан. Орада озгина камайтиришлар бўлиб хозир 8 та таблеткадан ичяпман лекин вақти вақти билан ичилмаса оқибати ёмон бўлишини докторлар қайта қайта такрорлашади. 4-йилдирки Рўза ойида рўза тутолмайман авваллари соғ пайтимда қолдирмасдан тутар эдим. Энди эса Аллоҳдан сабр сўраўдан бошқа иложим йўқ. Менга маслахат беринг қандай йўл тутушим керак.
- Ҳозир табиблар, рўза тутса дарди кучайиб кетиши ёки тузалиши ортга сурилиши ҳақида хабар берсалар, рўзани кейинга суриб, тузалгандан қазоси тутилади. Агар беморлик тузалмайдиган бўлса, фидя берилади.