Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо рўзасини тутаётиб билмай чой ичиб қўйса

17:11 / 18.08.2019 | Муҳаммад Яҳё | 2311
Ассалому алайкум! Қазо рўза тутиб билмай чой ичиб қўйса нима бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳеч нарса бўлмайди. Рўзани давом эттирилаверади. 

عَنِ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ نَسِيَ وَهُوَ صَائِمٌ فَأَكَلَ أَوْ شَرِبَ فَلْيُتِمَّ صَوْمَهُ، فَإِنَّمَا أَطْعَمَهُ اللهُ وَسَقَاهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ: مَنْ أَكَلَ أَوْ شَرِبَ نَاسِيًا فَلَا يُفْطِرْ، فَإِنَّمَا هُوَ رِزْقٌ رَزَقَهُ اللهُ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким рўзадорлигини унутиб қўйиб, еса ёки ичса, рўзасини батамом қилсин. Уни Аллоҳ едирибди, ичирибди, холос», дедилар.
Бешовлари ривоят қилганлар.
Термизийнинг ривоятларида:
«Ким унутиб еб-ичса, оғзини очиб юбормасин. Бу Аллоҳ уни ризқлантирган ризқ, холос», дейилган.
Шарҳ: Ислом шариатининг умумий қоидаси бўйича, эсдан чиқариб содир этилган ҳар бир хато кечирилади. Бу қоида рўза борасида ҳам жорий этилади. Инсон гоҳида, айниқса, Рамазони шарифнинг биринчи кунларида ўзининг рўзадорлигини унутиб қўйиши табиий бир ҳол. Шунинг учун эсдан чиққан ҳолда бирор нарса еб ёки ичиб қўйса, рўзаси очилган ҳисобланмайди. Балки эслаган заҳоти ўзини ейиш-ичишдан тўхтатади ва рўзасини давом эттираверади. Мазкур қоидага ҳеч ким хилоф қилмаган.
Бу ҳам Ислом динининг енгиллик дини эканлигига ёрқин бир далилдир. Инсондаги бор заифликларни яхши билган Аллоҳ таоло шариат ҳукмини жорий қилишда мазкур заифликларни ҳисобга олиб қўйган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Исмингизни Абдулманнонга ўзгартиринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat