Ассалому алайкум! Бир куни интернетга кираётганимда телефоним экранида тўсатдан реклама чиқиб қолди. Русча сўзлар билан: Исо худонинг ўғли хочда ўлган гуноҳларимизга шафоатчи бўлади ва ҳоказо қандай ёзувлар билан Ҳа ёки йўқ тугмаси турар эди. Русчани унча яхши билмайман. Лекин Ийсо алайҳиссалом вафот этмаган Аллоҳнинг набийси, ул-ул азм пайғамбарлигини биламан. Шунинг учун йўқ тугмасини босдим. Кейин экранда нега йўқ дедиз сабабини бизга ёзинг дейишди. Шунда билдимки улар христианликка даъват қилаётган эди. Нима ҳам қила олар эди деб ҳаёл билан қизиқиб ҳа тугмасини босдим. Табриклаймиз қандайдир саволлариз бўлса бизга ёзинг деган маънодаги сўзлар чиқди. Қўрқиб кеттим гуноҳ қилдиммикан деб. Саҳифани ўчириб қайтиб кирмадим интернетга. Бир сўз демасдан бир тугмани босиб гуноҳ иш қилдимми, муртад бўлдимми?
– Ва алайкум ассалом! Бу билан муртад бўлмайсиз. Истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!