Ассалому алайкум! Бундан 2,5 йил аввал турмушга чиққанман. Тошкендан вилоятга келин бўлдим. Турмушга чиққунимча нисобга етган маблағим борлиги сабабли закот берардим аммо қурбонлик вожиблигини кейин билиб қолдим. Билган йилим қурбонлик қилдим аммо аввалги йилларнинг қурбонлиги зиммамда қазо бўлиб қолди. Қурбонликнинг қазосини қандай кўринишда бажарсам бўлади? Керакли маблағни садақа қилсам мумкинми? 2. Қурбонликнинг қазосини Тошкентда амалга ошираманми ёки келин бўлиб тушган маконимдами?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўртача бир қўйнинг қийматини фақир-мискинларга садақа қиласиз.
2). Фарқи йўқ. Ҳозирги турган жойингизда ҳам адо қилаверасиз. Валлоҳу аълам!