Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

00:00 / 09.08.2007 | eski savollar | 3663
Ассолуму Алайкум Устоз сизга намоз ҳақида саволим бор эди.Мен шом номозини фарзини оқýтган эдим биринчиракатда фотиҳадан кейин шу оятларни оъқидим (Я айюҳаллалазина аману ла тулҳикум амвалукум вала авладукум анзикриллаҳ, вамайяфал залика фаула икаҳумул ҳосирун. Ва анфиқуу… ва анфиқу… ) шуҳолат учмарта такрорланди давоми ҳеч эсга келмади, ваҳоланки мен замсурани 3-оят ёки 3-қатор мислича болиши керак деб эшидгандим. Давом эттира олмаганимдан кейин турганимча икки тамонга салом бериб намозимни бошидан оъқидим. Аслида нима қилш керакеди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз нотўғри гапни эшитган экансиз. Зам сурага эмас умуман бир ракъатга қанча қироат қилиш ҳақида гап боради.Фарзнинг икки ракъатининг ҳар бирида ва Витр ва нафлнинг ҳар бир ракъатида бир оят қироат қилиш. Бу жумлада келган маъно қироатнинг энг оз миқдорини билдиради. Фарз намози икки, уч ва тўрт ракъатли бўлиши маълум. Уларнинг ҳаммасининг биринчи икки ракъатида қироат фарз. Витр ва нафл намозларининг барча ракъатларида қироат фарз. Чунки аслида нафл намози икки ракъатли бўлади. Агар ундан ортиқ бўлса ҳам, ҳар икки ракъат ўзига хос намоз ҳисобланади. Витр намози қироат бобида нафл намозга қўшилган.Ўша бир оят билан кифояланган ёмон қилган бўлади.Яъни, бир оятни қироат билан кифояланиб бошқа қироат қилмаган одам «Фотиҳа»ни ўқимагани учун тарки вожиб қилиши ила гуноҳкор бўлади. Аммо намози намоз бўлаверади. Икковларининг наздида бир узун ёки уч қисақа оят қироат қилиш. Имом Абу Юсуф ва Муҳаммадларнинг бу гаплари амал учун қабул бўлган.Ана шу қироат учун кифоя қилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat