Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахоратдан баъзи саволлар.

00:00 / 22.03.2008 | eski savollar | 12366
Хурматли устоз сизга куйидаги саволларим бор эди.1.Тахорат вактита юзни коплаб турган саколни кисмига масх тортиш фарз дейилган.Агар юзни ювганда шу сакол усган жойни устидан сув югуртурса масх урнида буладими?Юздан пастга тушиб турган соколни ораларига хар юз ювгандан кейин бармокларни тикиб оралатиш бу суннат амалми?Яъни соколни юздан пастга тушган кисмига масх килиш фарз эмасми?2.Тахоратда кул ва оек ювганда бармокларни бир бирига киритиб улар орасига сув етказишда(адашмасам бу нарса бармок ораларини хилол килиш дейилади) махсус усул борми еки хамма хохлаган бармокларни ишлатиб килса булаверадами?Асосийси бармоклар орасига сув етса булганими?3.Шариат китобларида истинжо килган жойда тахорат килиш макрух дейилган.Аммо хозирги уйлардаги ванналар ичида хам истинжо,хам тахорат ва хам гусл килишга тугри келади.Хозирги замонавий ванналар ичида бу ишларни килиш макрух эмасми?Жавобларингиз учун олдиндан рахмат.Аллох :жж сиздан рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. «Икки лабнинг ва буруннинг уст қисмлари ҳам юздан ҳисобланади. Қош, киприк, мўйлаб, юздаги қиллар, пастки лабнинг ўртасига чиқадиган жунлар ва соқолнинг юздаги қисмини ювмоқ ҳам фарздир».Соқол ўта қалин бўлса, унга ҳам масҳ тортилади. Соқол сийрак бўлса, юзга қўшиб ювилиши маълум ва машҳур.Соқолнинг юздан пастини ва бармоқларини тахлил қилмоқ суннатдир. Тахлил қилиш, бармоқларни бир бирига ёки соқолга киритиш билан бўлади.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таҳорат қилсалар, кафтларига сув олиб, жағлари остига киритар ва у билан соқолларининг орасига сув етказар ва «Роббим мени шундоқ қилишга амр қилган», дер эдилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.2. - Мазкур ишни «тахлил» дейилади ва ундан мақсад сув етмай қолиш эҳтимоли бор жойларга сув етказиш.3. - Макруҳ эмас. Чунки у жойларга нажосат тўпланиб қолмайди. Балки доим оқиб кетади.

Топ рейтинг www.uz Openstat