Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзани очиб юборган

00:00 / 03.08.2011 | eski savollar | 2575

Ассалому алайкум! Хурматли Шайх Хазратлари! Мен аввалги саволларга берган жавобларингизни ўқиш жараёнида савол пайдо бўлди. Атайлаб рўзасини бузган одам 1 қул озод қилиш керак, 2-каффорат бериши керак, 3-60 кун кетма-кет рўза тутиши керак экан. Мисол учун бир одам ухлаб қолди. Ухлаб қолибман деб рўза тутмади. Хазрат бу ҳам атайлаб рўзасини бузганга кирадими ёки бошқачами?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўша ҳолда рўзани тутиш кераклигини билиб туриб тутмаса, қасддан тутмаганга киради. Билмасдан қилса, кирмайди. Яъни, шариатда ухлаб қолган ҳам тутиши кераклиги ҳақида ҳукм борлигини билмай тутмаса.

Топ рейтинг www.uz Openstat