Ассаламу алейкум! Хурматли Шайх хазратлари, аввало кириб келган Моҳи Рамазон - Мағфират ойи ила сизни чин қалбимдан табриклайман. Савол: Ҳозир деярли барча масжидларда таровеҳ ўқиш мақсадида келган одамлар намоз пайтида чанқоқларини қондириш мақсадида ўзлари билан сув олиб келадилар. Бунда шунга эътибор бермаяптиларки, мазкур сув идишларида инсон ва ёки жонли ҳайвонлар расмлари акс эттирилган (Nestle, Bonaqua, Гидролайф в.б). Бу идишларни ўзларини олдиларига ҳам қўйиб олмоқдалар. Шу ҳолат жоизми? Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман.
- Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Бирор нарса билан ўраб қўйсинлар.