Ассалому алайкум! Мен хам эмизиклиман хам 4 ойлик хомиладорман. Рўзаларни тутиб 5 вақт намозларимни ўқиб келмоқда эдим. Бир неча бор кўнглим айниб қусганим сабабли эрталаб тутган рўзамни очдим. Энди нима бўлади. Каффоратини тутишим керакми?
– Ва алайкум ассалом!
الْحَامِلُ وَالْمُرْضِعُ إذَا خَافَتَا عَلَى أَنْفُسِهِمَا أَوْ ، وَلَدِهِمَا أَفْطَرَتَا وَقَضَتَا ، وَلَا كَفَّارَةَ عَلَيْهِمَا كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ
Ҳомиладор ё эмизикли аёл ўз жонларига ёки болаларига хавф сезсалар рўзани қазо қиладилар. Уларга каффорот вожиб бўлмайди. “Хулоса”да ҳам шундай келтирилган. (Фатавои Ҳиндия). Валлоҳу аълам!