Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Каффорат рўзаси

18:38 / 27.04.2018 | Дилрабо | 3516
Ассалому алайкум! Кафорот рўзасини тутганда сахарлик ва ифторда қандай ният қилинади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Каффорат рўзасини тутишни ният қилдим дейилади ва узлуксиз, кетма-кет тутилади.
Савол: Каффорот рўзасини тутаётган аёл ҳайз кўриб қолса нима қилади?
Жавоб:  Қасддан рўзасини очиб қўйгани боис икки ой каффоротини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоротни қайтадан бошлаши шарт эмас. Узрлари кетгач давом эттириб кетаверадилар. 

فَلَوْ أَفْطَرَ وَلَوْ لِعُذْرٍ اسْتَأْنَفَ إلَّا لِعُذْرِ الْحَيْضِ 

Каффорот рўзасини тутаётган киши ё аёл қайсидир узр туфайли икки ой ичида бирор кун рўзасини очиб  юборса қайтадан бошлайди. Ҳайз кўриш бундан мустаснодир. Нифос эса мустасно эмас. Роддул Муҳтор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat