Ассаламу алайкум шайх ҳазратлари. Мен уч йилдан бери Қуръон ёдлайман. Аллоҳ насиб қилсин, қори бўлишга астойдил ҳаракат қиляпман. Лекин бир ёмон нарса, авваллари ёшим кичиклиги учун бу нарсани ўйламасдим. Аммо ҳозир онгим ривожланган. Жамиятда обрў-эътибор, юксак мартаба, одамларни мақтови ва қадирлаши каби нарсаларни фаҳмлайман. Баъзида Қуръонни нима мақсадда ўқиётганимни билмай қоламан, лекин Аллоҳ учун эмаслиги аниқ. Мана бу ҳадисни эшитганимдан кейин Қуръон ўқиш ёки ўқимасликни ҳам билмай қолдим. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қиёмат куни биринчи бўлиб ҳукми чиқадиган одам: Бир шаҳид бўлган одам. Уни олиб келиниб, (Аллоҳ унга) берган неъматларини танитади. У танийди. Сўнгра:«Булар ила нима қилдинг?» деб сўрайди.«Сенинг йўлингда жанг қилдим, ахийри шаҳид бўлдим», дейди.«Ёлғон айтдинг, сен «шижоатли» дейилиш учун жанг қилдинг, шундоқ дейилди ҳам», дейди У зот:Сўнгра амр қилиб уни юзтубан судратиб бориб, дўзахга ташлатади. Яна бир одамни, илм ўрганган ва илм ўргатган ҳамда Қуръон ўқиган. Бас, уни олиб келиниб, (Аллоҳ унга) берган неъматларини танитади. У танийди. Сўнгра:«Булар ила нима қилдинг?» деб сўрайди.«Сенинг йўлингда илм ўргандим, илм ўргатдим ва Қуръон ўқидим», дейди.«Ёлғон айтдинг! Сен, илмни у олим, дейилиш учун ўргандинг, Қуръонни, у қори, дейилиш учун ўқидинг, шундоқ дейилди ҳам» дейди У зот.Сўнгра амр қилиб, уни юзтубан судратиб бориб дўзахга ташлатади. Яна бир одамки, Аллоҳ унинг ризқини кенг қилиб, турли молларнинг барчасидан бериб қўйган эди. Бас, уни олиб келиниб (Аллоҳ унга) берган неъматларинитанитди. У танийди. Сўнгра:«Булар ила нима қилдинг?» деб сўрайди.«Сен яхши кўрадиган йўлларнинг бирортасини ҳам қўймай йўлингда инфоқ қилдим», дейди.«Ёлғон айтдинг! Сен сахий, дейилиш учун қилдинг, шундоқ дейилди ҳам», дейди У зот.Сўнгра амр қилиб, уни юзтубан судратиб бориб, дўзахга ташлатади», дедилар». Муслим, Термизий ва Насаийлар ривоят қилишган. Устоз, мен бу ҳадисни эшитиб таъсирланиб кетдим. Лекин мен Қуръонни ёдлашни ташлаб қўя олмайман. Менга шайтон олиб келаётган ўй хаёлларни унитиб, Аллоҳнинг жамолини истаб Қуръон ёдлашим учун менга таълим беринг. Аллоҳ ёлғиз Унинг учун илм ўқишлигимизни насиб қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қорилик ҳунар эмас. Ризқ Аллоҳдан. Режани пухта қилиб, Аллоҳдан астойдил тилаб, ҳаракатни қилаверинг. Бир оз уринсангиз, кўп нарсани билиб оласиз. Диний китоблар ўқиб туринг.