Ассалому алайкум! Шамоллаган вақт яъни бурун тўхтовсиз оққанида, аксирганда намоз ўқиса бўладими? Қон, йиринг оққанида ўқимаслик керак деб эшитганман. Шамоллагандачи?
– Ва алайкум ассалом! Шамоллаганда оқиб турса ҳам ўқилаверади. Қўлига дастрўмолча олиб келганда артиб турса ҳам намоз бузилмайди. Валлоҳу аълам!