Ассалому алайкум! Бизнинг уйимизни шундоққина ёнида озиқ овқатлар дўкони бор. У ердан деярли ҳар куни ҳарид қиламиз. Анча олдин ўзим гувоҳи бўлгандим ва унча ахамият бермагандим, у ерда беркитиб спиртли ичимлик (ароқ) сотилар экан. Энди яқинда бу ишни тўхтатишганини айтишди яъни хозир сотишмаяпкан экан. Саволим: ароқ сотилган ердаги барча нарсалар хам харомга айланадими? Биз у ердан бошқа ҳарид қилмаслигимиз керакми? Агар шундай бўлса шунча вақтдан бери ҳарид қилиб еганларимиз харомга кирадими? Раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаромга айланмайди. Валлоҳу аълам!