Ассалому алайкум муҳтарам Шайх ҳазратлари!Ўзим Андижондан бўлганим боис бизда мавжду бир одат тўғрисида савол бериш ниятида мурожаат қилмоқдаман. Одатда, пулни тезроқ кўпайиши ва шу боҳона яқин дўстлари билан учрашиш ниятида тенгқур боллар, ҳамкасабалар ҳар ойда ёки муайян бир вақтни белгилашиб ўтириш (гап) ўйнашади. Ўтиришга олиб келинадиган пул одатда гўштга, $ га ёки нонга пичилади. Белгиланган нарса нархига қараб ўтириш пули ўзгариб боради. Бу ҳақда уламоларимиз қандай фикр билдирадилар. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Қилаётган хизматларингизни Аллоҳ таъоло юксак мукофатлар билан мукофатласин ва ота-онангизларга ҳам бу ажрдан етказсин.