Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Подделка маҳсулот сотиш

19:20 / 24.11.2023 | Ilhom | 784

Ассаламу алайкум устозлар! Аллоҳ таоло илмингизни бунданда зиёда қилсин! Саволлар: 1) Ҳозирда юртимиздаги кўп бренд ёки яхши сифатдаги чет эл маҳсулотларини "подделка", "копия" вариантлари бор, шу копия маҳсулотларини сотиб пул топса бўладими? Масалан, Азелит деган қозон, газ плитадаги қолдиқ ёғ, кирларни эритиб тозаловчи маҳсулот бор, ҳозирда шуни подделка копия вариантлари кўпайиб кетган, ва оригиналидан арзон чиқарилмоқда юртимизда. 2) Мен ўша Азелитни подделка, кўпия вариантидан интернетда (Узум Маркетда) 50 тача сотудм, шу пулим ҳалолми ёки йўқ? Агар ҳалол бўлмаса у пулни нима қилсам бўлади? ёки ишлатсам бўладими? 3) Бир ўртоғимни дўкони бор, Мен бу Азелитни подделкасини яни Ўзбекистонда чиқарилган вариантини (Ўзи Россия маҳсулоти, лекин кўриниши деярли бир хил) ундан олаётган эдим, 1-2 кун олдин ҳам 300 та олиб қўюдм ундан, кейин сотишга шубҳаландим, кейин ўша 300 тани ўртоғимга сотгим кемаяпти қайтариб оласамми десам у майли деди, лекин бир томондан униям қийнаб қўйишим мумкин, лекин менимча ўртоқ бўлганига қайтариб олураман деди, кейин мабодо уни оладиган бўлса дўконида сотиб юбормоқчи. шу 300 тани ҳам нима қилсам тўғри иш бўлади, сотиб юборсам бўладими Узумда ёки бошқа жойда, ёки умуман сотмасдан озгинасини ишлатиб қолганларини тарқатиб юборсам тўри бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сохта маҳсулотни сохталигини айтмай сотиш бу молнинг айбини беркитиб харидорни алдаш ҳисобланади. Бундан топилган пул ҳалол эмас. Сиздан харид қилган ўша инсонларни топиб пулларини қайтариб беринг. Қилган ишингиз гуноҳ, истиғфор айтинг. Олиб қўйган молингизни қайтариб беришни иложи бўлса қайтаринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat