Ассалому алайкум! Хурматли Шайх Хазратлари! Авваламбор саволим учун узр сўрайман. Мен жудаҳам озғин инсон бўлганлигим сабабли рўза тутиш жараёнида баъзи қийинчиликка учраб турибман. Баъзида атайлаб ухлашга ҳаракат қиламан, рўза тутиш жараёнида уни очиб қўймаслик мақсадида саҳарлик пайтида одатдагидан анча кўп овқатланишга ҳаракат қиламан. Саволим: 1). Бир неча кун тутиб (мн: 4-5 кун) қийинчилик ортиб кетганда бир кун орада рўза тутмай, кейин қазо тутиб берса бўладими? 2). Ухлаб қолган ҳам тутиши керак эканлиги ҳақида ёзилган экан, лекин уйғониб таомланмай рўза тутиб беришга қувватим етмайди, бундай ҳолда қандай йўл тутсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Икки ҳолатда ҳам, мадори қуриб ҳалокат ёқасига келиб қолса, рўзани очишга рухсат бўлади. Кейин қазо тутади.