Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нафл рўза

11:52 / 09.07.2014 | Robbimni.quli | 3098
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Сизга соғлик саломатлик тилаган ҳолда бир масала бўйича мурожаат қилябман. Устоз ёшим 22 дан 23 га ўтиб бормоқда, уйланишим керак, уйланишга эҳтёжим бор, лекин имкониятларим кўтармаябди. Албатта Пайғамбармиз солаллоҳу алайҳи васаллам “Эй ёшлар жамоси, уйланишга қодир бўлганингиз уйланинг, қодир бўлмаганингиз рўза тутинг” деганлар. Устоз Рамазон ойидан кейин шу ҳадисга амал қилиб рўза тутмоқчиман иншааллоҳ. Агар рўза тутсам ҳадисга биноан бу тутган рўзам нафл рўза ҳисобига ўтадими ёки уйланшга қодир бўлмагани учун зинодан сақланиш учун тутилган рўза ҳисобига ўтадими, у рўзани қандай тутаман? Пайғамбармиз солаллоҳу алайҳи васаллам билишмча Рамазон ойидан бошқа кунларда ҳар куни рўза тутишдан қайтарганлар, бир кун тутиб, бир кун оғиз очиқ бўлиш керак, деган эканлар. Мен ҳам шундай қиламанми, бир кун тутиб бир кун тутмайманми ёки ҳар куни пайдар пай тутайми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Рамазонда фарз рўзани тутасиз. Нафл рўзада ўзингизга қарайсиз. Умр бўйи ҳар куни тутиш мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat