Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Урғочи ҳайвонни қурбонлик қилиш

17:14 / 24.08.2019 | Нуриддин | 2361
Ассалому алайкум! Халқимиз орасида урғочи хайвонни қурбонлик қилиш жоиз эмас деган гап бор. Шу хақда бирор гап борми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариат ҳамма нарсани жоиз деб, саноқли баъзи нарсаларни жоиз эмас деб белгилаган. Ўша жоиз эмасларини ичида “урғочи ҳайвонни қурбонлик қилиш йўқ” деган гап йўқ. Ҳозирда баъзи бир одамлар ўзларини тижоратини юргази ёки гапини ўтказиш учун шариатга ёлғон гапларни ҳам нисбатини бериб гапиришмоқда. Оддий мисол бирор ўзига фойдали шариатга зид иш бўлса “гуноҳи мени бўйнимга” деб қилиб кетаверади. Қўчқор боқиб сотаётган қўчқори ўтиши учун урғочиси жоиз эмас деб турибди. Кейинги хафта урғочи сотаётса “бир домладан сўрадим бўлаверар экан” деб айтади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat