Ассалому алайкум! Мени 5 йиллик қурбонлик қарзим бор. Шу йиллар учун 5та жонлиқ ўрнига 1та қорамол сўйсам 5 йиллик қарзим ўрнига ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз қурбонликни сўйиш билан адо қилмаган бўлсангиз қийматини садақа қилиш билан адо қилишингиз шарт. Бир қорамол сўйишингиз билан зиммангиздан адо бўлмайди. Бир қорамолни қийматини садақа қилсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!