Ассалому алайкум! Биз томонларда даволангани қумга кўмилиб ётишади. Қумга борган киши 15 кун чўмилмас экан, таҳорат қилиб намозини ўқиверадими? Бир онахон қумга кўмилганда ҳар ҳил одамни тери суви оқади. Бу нажосат дияпти, шундайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нажосат эмас. Таҳорат қилиб намоз ўқийди. Ҳайздан поклангач иссиқ сувда чўмилса зарар қилмайди. Валлоҳу аълам!