Ассалому алайкум! Мен Шайх ҳазратларимизни китобларини тартиб бўйича ўқиб чиқаяпман. Энди бошладим. Ҳозир Мўмининг мерожи китобига келдим. Шундан баъзи номоз вақтларини тушунмадим. Масалан шуруқ(ишроқ) ва зуҳо номозларининг. Масалан бомдод вақти 04:30 дан 06:00 гача бўлса шуруқ ва зуҳо номозларининг вақтлари қачонга тўғри келади.
– Ва алайкум ассалом! «Шуруқ (ишроқ)» - қўёш чиқиши намози қуёш чиқиб бир найза баробарига қўтарилганда ўқилади. Шу вақт «Зуҳо (чошгоҳ)» намозининг ҳам вақтининг бошланиши бўлиб қуёш пешинда тиккага келишидан олдингача давом этади. Валлоҳу аълам!