Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чанг кийимда намоз ўқиш

21:58 / 12.08.2021 | Ahror | 1204

Ассалому алайкум! Мен 5 вақт намоз ўқийман, ҳозирда кун бўйи чанг кийимда ва чанг ишда ишлаяппан. Пешин ва асрни ишда бўламан, аниқроғи кийимни алмаштиришга илож йўқ тоза кийимда ўқилган намозни ҳукми яхши эмас экан. Иш сабабли шунга биноан пешин ва аср намозларимни шомга қўшиб қазо қилиб ўқисам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буни деб намозни қазо қилсангиз бўлмайди. Асосийси кийимингиз авратни ёпадиган ва нажосатдан пок бўлиши керак. Чанг нажосат эмас. Намоз учун ҳиммат ва шароитини қилиб ўқинг. Намозни тарк ёки қазо қилишга рухсат йўқ. Бунинг оқибати жуда аянчлидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat