Ассалому алайкум! Ўзбекистондаги ва Белорусиядаги ахборот технологиялари институтлари хамкорликда ўқишни йўлга қўйишган. 2 йил Ўзбекистонда ва 2 йил Белорусияда ўқилади. Ман қиз боламан, чет элга бориб ўқишим тўғри бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Борсангиз ҳам маҳрамингиз олиб бориб ташлаб, қайтишда ҳам олиб келиши керак бўлади. У ердаги ҳолатдан биз бехабармиз. Валлоҳу аълам!