Ассалому алайкум! "Назр қилинган нарсага фарз амалида ўхшаши бўлмаса у назрга кирмайди" мазмундаги жавобингизга кўзим тушиб қолди! "Агар (ўғил) фарзандли бўлсам соқолимга бошка тиғ теккизмайман (бошқа олмайман), ва гунох иш қилмайман" деб айтган бўлсаю лекин гунох содир қилса ва соқолини қисқартирса каффорат ўтайдими ёки бу назрга кирмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Бу назрга кирмайди. Валлоҳу аълам!