Шайх Ҳазратлари киши яқинда Мадийна Ислом Университетига қабул қилинди. Ҳозирда 2 йиллик араб тили (о'рта даражада, чуқур эмас) маҳадида таҳсил олишга киришган. 2 йилдан со'нг олий куллиялардан бирини танлашига то'г'ри келади. У Ислом та'лимотини, Қур'он ҳамда Араб тилини чуқур эгаллашликни мақсад қилган, айни дамда турли ко'ринишдаги фирқачилик, ақийдапарастлик яна қандайдур та'лимотлар та'сирида қолишни истамайди, балки мазҳаби Ҳанафияда собит қолишликни ма'қул ко'ради. Ва келажакда юрти О'збекистон аҳлига қадимдан қадрдон бо'лган мазҳаби асосидаги аҳли сунна ва жамоа та'лимотини сиз устоз азизларнинг қо'л остида, ко'рсатмалари билан дийни мукаммал ва муқаддас Ислом дийни, шариатига сидқидилдан ҳизмат қилишни хоҳлайди. Аммо келиб билдики, ба'зи куллияларда (шариа, да'wа вҳк) юқорида келтирилган ба'зи "та'лимотлар" дарслик сифатида о'ргатилинар экан. Савол, энди у толиби илм қандай ё'л тутиши керак, 2 йиллик маҳадни битириб бошқа илм даргоҳига ҳаракат қилиши лозимми ёки "та'лимотлар" та'сири бошқа ё'налишларга қараганда анча кам бо'лган Араб Тили Куллиясида таҳсилини давом эттиргани ма'қулми?Илтимос ҳазратим, маслаҳатингизни аяманг...Эҳтиром ила,Абдуллоҳ Айтингчи