Ассалому алайкум! Бир дўстим хозирги кунда ёшлар ўртасида оммабоп бўлаётган ПУБГ мобил ўйини хақида гап очиб қолди. Шу ойинда ЛВЛ ва бошқа нарсаларни тез кўпайтириш учун роял пасс ва шунга ўхаш нарсалар бор экан, уларни олиш учун эса маълум миқдорда тўлов қилиш керак экан. Лекин уларни фақат интернет кошелёк ёки хорижий карталар (виза, унионпай...) орқали тўловни амалга ошириш мумкин. Аммо кўпчиликда бундай имконият ва карталар йўқ. Сенинг виза картанг бор шу орқали пул топсакчи деб сўраб қолди. Агар улар менга обслуга учун ўша тўлов устига маълум бир маблағ қўшиб берсалар, масалан тўлов учун 5$ тўлаш керак бўлса мен уларга 7$ тўлайсиз унинг ичидан 2$ меники деб уларга тушунтирсам ва шу орқали топсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилиб пул топманг. Валлоҳу аълам!