Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пул жўнатиш

21:25 / 01.09.2018 | Boburbek | 2234
Ассалому алайкум! Ҳурматли Узтозлар, биз Рассиядан Ўзбекистонга пул жўнатиб берувчилар орқали пул жўнатамиз. Мени доим бир савол қийнайди шу жўнатиш масаласи бўйича. Шуни сизлардан сўраб олсам деган эдим. Саволим : - Айтайлик, бугун Россия марказий банки доллар курсини 60 рубл деб эълон қилди. Бизга курс мақул келиб қолса переводчикни чақирамиз. У шу чиққан янги курсига 40 копейка қўшиб бизга 60.40 дан перевод қилиб беради. Бу ерда уни 20-копейка расходи 20 копейка ҳизмати бўлябди. Шу аснода биз 5 минг, 10 минг доллар пул жўнатамиз. Базида эса пул роса керак бўлиб қолса, қарзга оламиз ва 2-3 кун ичида қарзимизни ўша олган кунимиздаги курсимиз бўйича ёпиб берамиз. Яна 2-варянти қарзга пул оладиган бўлсак қарз берадиган кунимиздаги курсга қараб биздан (ўша 40-50 копейкасини қўшган ҳолатда) пулини олади. Ҳурматли, Устозлар, айтингларчи бизни қилаётган ишимиз шариатимизга тўғри келадми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Пулни Ўзбекистонга етказиш бу етказиб берувчини ижарага олиш ҳисобланади. Бунинг учун у ҳақ олиши жоиз, у пулни ўзининг бошқа пулларига аралаштириб юборса зиммасига тўлаш керак бўлиб қолган қарз бўлиб қолади. Олган миқдоричасини етказиб бериш вожиб бўлади. Қайси пулда қанча қарз олсангиз айни ўшанчасини қайтаришингиз зиммангизга вожиб. Устига қўшиб беришингиз рибо бўлиб қолади. Ундан тавба қилиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat