Ассалому алайкум! Устозлар, мен логистикада Freight factoring ҳақидаги савол жавобларни ўқиб чиқдим, лекин савол тўлиқ берилмагани учун шу саволни қайта сўраяпман. Freight factoring company бизга юк пулини маълум бир фоиз эвазига тўлаб беради тўғри лекин. бу компания бизга қайси брокерлар билан ишласак бўлади қайси бири билан ишламаганимиз яхшилиги ҳақида ҳам маълумот беради. Шу ҳолатда ҳам бу рибоми? Иккинчи саволим логистикада упдате деган бўлим бор. Бу бўлимда етказиб берилаётган юклар ҳақида брокерга маълумот берилади. Ҳозирда аксарият логистика компаниялари юкни олган нархини ҳайдовчига камайтириб айтишади. Шуни билган ҳолда бундай компанияларда ишлаш жоизми? Яъни мени ишим юк ҳақида маълумот етказиш ҳайдовчига эмас брокерга. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
– Ва алайкум ассалом! 1). Шу ҳолатда ҳам бу рибодир.
2). Саволга жавоб бериш учун сиз ёзган маълумот етарли эмас. Валлоҳу аълам!