Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм нима?

14:56 / 05.09.2019 | Knowledge | 4546
Ассалому алайкум! Илмнинг таърифи: "Хақиқатни воқеъликдагидек идрок қилиш илмдир" Ушбу илмнинг таърифини тушунишга осонроқ қилиб шархлаб бера оласизми, устозлар?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тасаввурот баҳси
1. Мавзу: Илм ва унинг қисмлари
“Илм” Бу бирор нарсанинг суратини зеҳн га келишидир. Масалан, кимдир Зайд деса, унинг сурати зеҳнга келади. Ушбу Зайднинг илми дейилади. “Мирқот”да илмнинг бир неча маънога ишлатилиши зикр қилинган. Улар:
1. Нарсанинг суратини ақлда ҳосил бўлиши;
2. Ақлда бир нарсанинг ҳосил бўлган сурати;
3. Идрокда ҳозир бўлган нарса;
4. Ўша суратни нафс қабул қилиши;
5. Олим билан маълум орасида ҳосил бўлувчи изофа.

ИЛМНИНГ ТАҚСИМОТИ

Илм икки қисмга бўлинади:
1. Тасдийқ  – тасаввуротларга ёпишган ҳукмлардан иборат нарсага айтилади (Ҳакимлар таърифи). Бунга кўра тасдийқни мавжуд бўлиши учун учта тасаввурот топилиши шартдир. Шунинг учун Тасдийқ тасаввуротсиз топилмайди. Масалан, Фалон нарса фалон нарсадир ё фалон нарса эмасдир  каби хабарни ва яқинни ифодаловчи жумлаларга “Тасдийқ” дейилади. Жумладан, Зайд қоимдир. Зайд қойим эмасдир каби. Зайднинг қойим эканлиги ё қойим эмаслигига ишониш билан учта нарсани илми ҳосил бўлади. Биринчиси, Зайднинг илми, иккинчиси, “қойим” сўзининг маъносини идрок этиш, учинчиси икки сўз ўртасидаги “дир” боғловчиси маъносининг илми;
2. Тасаввур – ҳукмдан холий идрок бўлиб, Тасдийқ каби ҳукмга  эга бўлмайди. Масалан, Зайд ё Зайднинг қули каби сўз ва иборалар .
Машқ
Қуйида келтирилган мисоллардан қайси бири Тасдийқга ва яна қайси бири тасаввурга киришини аниқлаб айтинг?
1. Зайднинг оти. 2. Амрнинг қизи. 3. Зайднинг қули. 4. Дўппи. 5. Чиройли дўппи. 6. Бакр Холиднинг ўғли бўлса керак. 7. Совуқ сув. 8. Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ҳақ расулидир. 9. Жаннат. 10.Дўзах. 11. Жаннатнинг неъматлари. 12. Дўзахнинг азоби. 13. Жаннат ҳақдир. 14. Қабр азоби ҳақдир. 15. Деҳли. 16 Маккаи муъаззама.
Ойна олдига бирор нарса келса, унинг сурати ойнада тасвирлангани каби зеҳнда ҳам нарсаларнинг сурати, шакли чизилиб, битилиб қолади. Зеҳиндан фарқли ўлароқ ойнда фақат кўринадиган нарсаларнинг аксигина намоён бўлади. Зеҳнда эса, кўриладиган, ушлаб, татиб, эшитиб, ҳидлаб, англаб билинадиган нарсаларнинг барчасини сурати намоён бўлади. Зеҳнга келган суратлар ўша нарсаларнинг илми ҳисобланади. Қаранг, биз бир кишига қараб ва унинг овозини эшитиб: “Бу Зайд” эмас деймиз. Чунки, биз кўрган ва овозини эшитган Зайднинг сурати хотирада сақланиб қолган. Шу боис зеҳнда сақланиб қолган маълумот ёрдамида кўрган ва эшитган нарсамизни анализ қилиб ва бирини иккинчисидан ажратиб: “Бу Зайд эмас” деймиз. Шунингдек, нокни кўриб, еб, ҳидлаб: “Бу олма эмас” деймиз. Чунки, биз кўрган ва таъмини тотиган олманинг сурати ҳозиргина еб кўрган нокимиздан ўзга эди-да! Хулоса қилиб айтганда, кўриш ва ушлаб билиш ёрдамида зеҳнда бир нарсанинг сурати пайдо бўлгани каби бир гапни тушунишдан ҳам бир нарсанинг сурати зеҳнда пайдо бўлади. Ушбу нарсаларнинг барчасига илм дейилади.
  Имом Розий: “Тасдиқ – бу тасаввуротнинг тарафлари ва ҳукмнинг мажмуасидан иборат нарсага айтилади” деган
  Дарак гап хоҳ мусбат бўлсин, хоҳ манфий бўлсин “тасдиқ” бўлиши учун яқинни ифодалаши талаб этилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat