Ассалому алайкум! Мен ҳозирда мактаб ўқувчисиман. Мактабда катта синф ўқувчиларига кўплаб яъни 15 тадан кўпроқ фанлардан дарслар ўтилади. Баъзи келажаги ҳақида қайғурган ўқувчилар кўп фанлардан вазифа қилмасдан, фақат ўзининг соҳаси учун керак ёки яна бошқа қизиққан фанларини ўқиб дарсларини тайёрлашади. Қолганларни эса бошқа болалардан кўчириб, баҳолар олишади. Имтиҳонларда ҳам шундай. Агар ҳамма фандан вазифа қилса ўзининг соҳасини мукаммал ўрганишга, уйдаги баъзи ишлар ва бошқа ишларга вақтни камроқ ажратишга тўғри келади. Ахир ана шу соҳасига умуман даҳли бўлмаган фанларни ўқиш ҳам баъзилар учун жуда зерикарли ҳисобланади. Шу кўчириб олинган баҳолар ўқувчилар учун ёлғон эмасми? Ёлғон бўлса ҳамма фанни ўқиб керакли ишларга камроқ вақт ажратиши, инсон эртага панд ейишига сабаб бўлиб қолмайдими? Кўп фандан ёмон баҳо олиш ҳам яхши эмаску.
– Ва алайкум ассалом! Сизлар қайси фан адолатсиз қўйилганини ўзингиз биласизлар. Валлоҳу аълам!