Ассалому Алайкум Ҳурматли Шайҳ жаноблари!Ягона ва раҳимдил оллоҳ илмингизни зиёда ҳамда умрингизни узун қилсин.Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман.Барчамизга ма'лумки хозирги кунда иқтисодий қийинчиликданми ба'зи бир оталар о'з оилаларида кетиб қолиш холатлтри кузатилмоқда. Айримлари хатто оилаларидан ко'п йиллар мобайнида умуман хабар олмай қо'йишмоқда. Аёл ёлг'из о'зи болаларини боқиши, ро'зг'ор ишларида қийинчиликка учрамоқда. Бирор бир инсофли, диёнатли кимсага турмушга чиқай деса эри оиладан кетишдан олдин ёки кейинми уни талоқ қилмаган. Сизга саволим қуйидагича: Шундай аёллар бошқа одамга турмушга чиқишлари учун о'зларини аввалги никоҳларидан қандай ҳалос қилишари мумкин. Шариатда бу масала қандай ечим топади.Сизга ҳурмат ва миннатдорчилик биланКромиддинов Абдурауф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Агар аввалги эр билан яшаш умиди узилган бўлса, ундан талоқ сўрайди. У талоқ қилишдан бош тортса ёки тўрт йилдан зиёд вақтда ному нишони йўқ бўлиб кетса, арз қилиб никоҳни бекор қилдиради. Сўнг идда ўтириб бўлиб, янги турмуш қурса бўлади.