Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилага хиёнат

08:50 / 28.04.2017 | шахноза | 7516

Ассалому алайкум!  Оилада хоҳ эр бўлсин хоҳ хотин бўлсин хаёлида бошқа инсонни хоҳласа, унга турмуш ўртоғи ҳаром дейилганини ўқиб қолдим. Турмуш ўртоғимни контактларида бузуқ аёлларни бир талай номерини топиб олдим. Бундан кейин эрим менга ҳаром ҳисобланадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эрингиз сизга ҳаром ҳисобланмайди. Халқимизда “Эр хотиннинг динида бўлади” деган мақол бор. Илм ўрганишда, тақво қилишда исломга ҳақиқий амал қилишда бардавом бўлсангиз Аллоҳ таоло эрингиз билан ўртангизни ислоҳ қилиб қўяди. Ибрат:

حَدَّثَنَا بِشْرُ بْنُ الْحَكَمِ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ عُيَيْنَةَ، أَخْبَرَنَا إِسْحَاقُ بْنُ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي طَلْحَةَ أَنَّهُ سَمِعَ أَنَسَ بْنَ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: اشْتَكَى ابْنٌ لِأَبِي طَلْحَةَ — قَالَ — فَمَاتَ وَأَبُو طَلْحَةَ خَارِجٌ، فَلَمَّا رَأَتِ امْرَأَتُهُ أَنَّهُ قَدْ مَاتَ هَيَّأَتْ شَيْئًا وَنَحَّتْهُ فِي جَانِبِ الْبَيْتِ، فَلَمَّا جَاءَ أَبُو طَلْحَةَ قَالَ: كَيْفَ الْغُلَامُ؟ قَالَتْ: قَدْ هَدَأَتْ نَفْسُهُ، وَأَرْجُو أَنْ يَكُونَ قَدِ اسْتَرَاحَ. وَظَنَّ أَبُو طَلْحَةَ أَنَّهَا صَادِقَةٌ، قَالَ: فَبَاتَ، فَلَمَّا أَصْبَحَ اغْتَسَلَ، فَلَمَّا أَرَادَ أَنْ يَخْرُجَ، أَعْلَمَتْهُ أَنَّهُ قَدْ مَاتَ، فَصَلَّى مَعَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم ثُمَّ أَخْبَرَ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم بِمَا كَانَ مِنْهُمَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «لَعَلَّ اللهَ أَنْ يُبَارِكَ لَكُمَا فِي لَيْلَتِكُمَا». قَالَ سُفْيَانُ: فَقَالَ رَجُلٌ مِنَ الْأَنْصَارِ: فَرَأَيْتُ لَهُمَا تِسْعَةَ أَوْلَادٍ كُلُّهُمْ قَدْ قَرَأَ الْقُرْآنَ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Абу Толҳанинг бир ўғли бетоб эди. Абу Толҳа йўқлигида у вафот этди. Аёли унинг вафот этганини кўргач, ниманидир тайёрлади ва уни уйнинг бир четига қўйиб қўйди. Абу Толҳа келиб: «Бола қандай?» деди. (Аёли): «Жони тинчиди, енгил тортди деб умид қиламан», деди. Абу Толҳа уни рост айтди деб ўйлади. У тунни ўтказиб, тонг оттиргач, ғусл қилди. Энди чиқиб кетмоқчи бўлганида аёли унга (боланинг) вафот этганини билдирди. Абу Толҳа Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиб, сўнг у зотга ораларида бўлиб ўтган ишнинг хабарини берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шояд, Аллоҳ бу кечангизга барака берса», дедилар». Суфён айтади: «Ансорлардан бир киши: «Уларнинг тўққизта фарзандини кўрдим, ҳаммалари Қуръонни ёдлаган эди», деган». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat