Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Авратлар

14:22 / 19.11.2020 | Bilolkhon Jorahanov | 5149

Ассалому алайкум! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм ! Ислом Ҳаё устига қурулган , Аммо уни ўрганиш учун беҳаё бўлса ҳам илм олишда ҳаё бўлмайди ! Устоз бир нечта саволларим бор эди Агар улар одобсизлик ёки бемани бўлса узур сўрайман ! 1 . Балоғатга етмаганларнинг авратларининг ҳукми қандай ? Уларнинг авратлариг балоғатга етканлар қараса гуноҳ йўқми ? Мисол Балоғатга етган бола , ёш қизчага қараши , Балоғатга етган қиз эса ёш ўғил болага қараша . Бу Балоғатга етмаганлар бола каттароқ ( 10 / 11 ёш ) , қиз эса ( 7 / 8 ёш бўлса ) . 2 . Бу болаларнинг балоғат га етганларга ( авратига ) назар солишичи катталар учун гуноҳ бўлмайдими ? 3 . Шу ота қизини ( 7 / 8 ёш ) чомилтириб қўйса бўладими , она эса ўғлини ( 10 / 11 ёш ) ? 4 . Ота балоғатга етмаган қизини ( 7 / 8 ёш )котараётиб ёки опаётиб , шахвати қўзғаб кетса нима бўлади ? Она эса ўз ўғлини ( 10 / 11 ёш ) ? 5 . Бир-бирига Маҳрамларнинг аврати ҳақида озмунча органдим . Шунда аёлнинг киндикдан юқори ва тиззадан пасти маҳрамлар учун жоиз деб тушундим . Бир жойда эса онанинг кокрагига ўз ўғлининг назари тушушида гуноҳ йўқ деб органдим Бу фақат она учун ми бошқа маҳрамлардачи ? Опа - сингиллар , ҳола - амма , сут она ва улардан сингиллар , қайнонаси . Албатта атайин улар очиб юриши эмас , Улар иш қилаётиб шу жойларига ( киндикдан теп ва тиззадан пасти ) назар тушиб қолса гуноҳ йўқми ? Шу барча маҳрамлар билан жоизми ? Агар ўша назари тушиб қолганда шахвати қўзғаб кетса нима бўлади ? мободо у яна атайин яна қарашда давом этсачи ? 6 . Бир-бирига ҳалол бўлган эр - ҳотинлар бир-бирларини қайси қисмларини ўпишлари жоиз эмас ? Киндикдан юқорисини ўпса бўладими ? Кўкрагини , бир-бирини бўйнидан ўпса бўладими ? Бўса олса ҳам бўладими ? 7 . Эр ва аёл бир-бирларини ( жинсий ) авратларини қўллари билан ушласалар бўладими ? Уларни силасаларчи ? 8 . Бир жойда ( адашмасам шу ЗИКР АҲЛИДАН СЎРАНГ да ) кордим Савол берилган экан Қайнота янги келини ўпиб қўйса бўладими ? Жавоб : йўқ агар мободо опаётиб шахвати қўзғалса , келин киёвга ҳаром бўлади деб . Ростан ҳам ҳаром бўладими ? 9 . Ота балоғатга етган қизини ўпса бўладими , қиз ҳам отани ? Жоиз бўлса қаердан пешона , юз ? Оначи балоғатга етган ўғлини ўпса бўладими , бола ҳам онани ? Жоиз бўлса қаердан ? 10 . Мен Росулуллоҳ Саллаллоҳу Алайҳи Васаллам Фотима онаммиз келсалар туриб ўпиб , жой бериб ўзлари ўз ўринларига отиришлари ва Фотима онаммиз ҳам Росулуллоҳ Саллаллоҳу Алайҳи Васаллам келсалар туриб ўпиб жой бериб , сўнг ўз жойларига отиришларни ўқиб қолдим ! Шу тўғрими ? Унда бу бизлар учун СУННАТ эмасми ? Кейин у қаеридан ўпса жоиз ? Фақат пешонами ? Барчасига олдиндан раҳмат Беодоблик ва беҳудалик лар учун Узур сорайман ! Аллоҳ рози бўлсин !


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қарамаслик керак. 

2). Қарашига боғлиқ. 10-11 ёшидагилар шаҳват ёшига етиб қолган бўлишади. Қарамаслик керак. 

3). Аврат жойига бирор нарса кийдириб олиш қийин иш эмас. 

4). Балоғатга етмаган болани ўпганида шаҳват қўзғаса зарари йўқ. 

5). Бошқа маҳрамларга ҳам. 

6). Бўлади. 

7). Бўлади. 

8). Ҳа, рост. 

9). Бу ўпувчи ва ўптирувчини шаҳвати қўзғалиш ёки қўзғалмаслигига боғлиқ. Шунинг учун ўпмаслик керак. 

10). Тўғри, лекин ҳозирги биз каби табиати бузуқ бўлиб кетган бузуқларни у пок зотларга қиёслаш нотўғри. Суннат эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat