ҲАР НАРСА ЖУФТ ЯРАТИЛГАНҚадимдан маълумки, ҳайвонларда ҳам, ўсимликларда ҳам жуфт-лик бор. Қуръони Каримда ўсимликлар ҳақида шундай дейилади: «Улар ерга қарамайдиларми?! Биз унда гўзал навлардан қанча жуфларни ундириб қўйибмиз» («Шуапо» сураси, 7-оят). Инсон ва ҳайвонлар ҳақида эса шундай дейилади: «У осмонлару ерни йўқдан бор қилгувчи зотдир. У сизларга ўз жинсингиздан жуфтлар яратди. Чорва ҳайвонларини ҳам жуфт қилиб яратди» («Шўро» сураси, 11-оят). Қуръони Каримда шу билан кифояланиб қолинмайди, балки дунёдаги барча нарсаларда жуфтлик борлиги таъкидланади: «Ва Биз ҳар бир нарсани жуфт яратдик» («Зарият» сураси, 49-оят). Шу ҳақда бир оз тўхталиб ўтсак. Маълумки, электр токи Қуръони Каримдан бир неча асрлар кейин кашф этилди. Унда манфий ва мусбат зарядлар бўлиб, ана шу зарядларнинг бирлашувидан электр токи ҳосил бўлади. Энди буни кўйиб туриб, энг кичкина нарсаатом ҳақида гап юритайлик. Олимларнинг аниқлашича, атомнинг маркази бўлиб, унинг атрофида электронлар бор экан. Электронларда эса манфий заряд, марказда мусбат зарядлар мавжудлиги аниқланди. Тажрибалар давом эттирилди, ниҳоят атом марказининг ўзи ҳам протон ва нейтронга бўлинишини 1932 йили инглиз олими Жеймс Чадвик кашф этди. Очиқ кўриниб турибдики сиз жуфтлик маъносини мутлақо нотўғри талқин қилгансиз. Сизнинг фикрингизда, бир эркакка бир аёл тўғри келиш керакми, ёки кўпроқ бўлса ҳам бўлаверадими, деган хаёл бор. Бу, албатта, нотўғри.