Ассалому алайкум! Эшитишим бўйича бирон инсон Қуръонни ўқишни ўргатган устозини хафа қилса охирати куйиб кетар экан Валлоху Аълам. Саволим шундайки, Қуръонни ўқишни ўргатган одамни хафа қилиб қўйсак нима бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Устозларни эҳтиром қилиш керак албатта, аммо “устозини хафа килса охирати куйиб кетар экан” деган ҳукм йўқ. Бирор мусулмонга ноҳақдан зулм қилинса ёки озор берилса розилигини олиш ва қилган зулми учун тавба қилиш керак. Валлоҳу аълам!