Ассаламу алайкум муҳтарам шайх ҳазратлари,Мазҳаб билан бог'лиқ саволларим бор эди. Ҳозирда илм излаб чэт элда таҳсил оляпман ва жуда ко'п арабларни (та'бир жоиз бо'лса абу ҳанифа мазҳабларидан бошқа мазҳаб эгалари)ко'раманки, улар намоздан со'нг умуман дуо қилмайдилар (я'ни қо'лларини ко'тариб). Шу мавзуда уларнинг биридан савол со'раш насиб қилганди, улар намоздан кейин дуо қилиш бид'ат деб айтишди, я'ни Росулуллоҳ (сав) ҳеч қачон намоздан со'нг қо'лларини ко'тариб дуо қилмаган эканлар. Ҳатто бу ҳақда Аҳмад ибн Ҳанбал ҳазратлари ҳам бид'ат экани ҳақидаги бир ҳужжатни келтирган бо'лди. Яна айтишича Абу Ҳанифа ҳазратлари бу ҳақда ҳеч нарса демаганлар, я'ни қайсидир турк султони даврида намоздан кейин дуо қилишми ёки ҳамма бирга о'тириб тасбеҳ угуришми чиқиб келган деб айтди. Иккинчи саволим намозда қо'лни Абу Ҳанифа мазҳабларида киндикдан пастга бог'ланади, аммо бир биродарнинг айтишича бир ҳадисда қо'лни қоринга бог'ламанглар дейилган экан. Нимага асосланиб бизнинг мазҳабда бошқа мазҳаблардан фарқли о'лароқ киндикдан пастга бог'ланади қо'лни? Саволлардаги мисолларни бошқалардан эшитганим боис уларнинг қайси кайфиятда ривоят қилингани то'г'рисида ҳабарим ё'қ, я'ни у ерда айнан нима дейилганлиги то'г'рисида. Ҳаммамизга ма'лум бид'ат амал нималар билан якун топиши, шунинг учун эҳтиёткорлик юзасидан шу саволларни со'рашга жазм қилдим. Wаллаҳу а'лам! Аллоҳ рози бо'лсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу масалани кўп марта ёритганмиз. Сиз ташқарида бўлганингиз учун билмаган бўлишингиз мумкин.Уларнинг айтган гаплари асоссиз. Қўл кўтариб, жамоат билан ва намоздан кейин дуо қилиш ҳақида ҳадислар кўп. Уларнинг ҳаммасини уламолар келтирганлар.