Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозни қандай адо қилсам бўлади?

11:22 / 03.08.2014 | Boburiy | 3409
Устоз, ёшим 21 да. Алҳамдулиллоҳ намозларни 14 ёшимдан бери ўқийман. Лекин 19 ёшимгача ҳушуъ ва ҳузуъ билан адо этмаган бўлсам керак деб ўйлайман ва яна қазоларим ҳам кўп. Шариат бўйича ҳисобласак 12 ёшимдан 19 гача 7 йил бўларкан. Мана шу 7 йилги қазо намозларим ва ўқиган намозларим ҳақида саволим бор. 1. Мана шу 7 йилги қазо намозларимни ададини билмайман, мен бу қазо намозларни қандай қилиб адо қилсам бўлади? 2. Ўқиган намозларимни ҳушуъ, ҳузуъсиз ўқиганим учун ўрнига қазо ўқийманми, ўқимайманми? Аллоҳ ишларизни баракотли қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қазо намозларни тахмин билан бўлса ҳам белгилаб, имкон топганда ўқиб бораверасиз. - Хушуъ ва хузуъсиз ўқилган намоз ўрнига қазо ўқилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat