Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаром устига ҳалоллик қуриладими

10:25 / 23.09.2019 | muxsinbek | 2225
Ассалому алайкум! Устозлар саволим шуки бирор касб ёки илм (дунёвий ёки диний) олишда асосга ҳаром аралашса яни бировни ҳаққи, шу илмни ёки касбни орқасидан келган ҳамма ризқ ҳаромга айланадими? Шунга доир 3та мисол келтираман: 1-пора бериб ишга кириш. Шундоқ иш сўраб борса иш йўқ пул берса иш қилиб берилди. Ишга кириш пора билан, ишда пешона тери билан ишлайди. 2-ўқишни имтиҳонини пул билан ишлаб тамагирлик қилиб кириб у ёғига ўқиб дипломни олиб, ишга кириб билими билан ишлаб пул топса. 3-буниси ўзимга тегишли ишхонада ишлайман. Бир кун ишламаган кунимга ҳам қўшиб ҳақ олдим.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пешона тери билан пул топса ва ўша ишга лойиқ бўлса топган пулни ҳаром деб бўлмайди. Ҳалол касб бўлиши керак. Ишламаган куннинг пулини олмасдан қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat