Ассалому алайкум! Касбим тақозоси билан менинг қўлимда баъзида мижозлар ёки танишларимга тегишли бўлган пуллар бўлиб туради. Бу пулларни эгасини огохлантирмасдан(албатта ўзимга фалончидан шунча қарзман дея ёзиб қўяман), мухтожлик сабабли, албатта тийинигача қайтариш ниятида ишлатиб, маълум вақтда, айтилган пайтга қадар топшираман. Бу пуллар хисобига қилган ишим билан луқмам харом бўлмайдими ёки ўғрилик қилган бўлмайманми? Бу бўйича шариатда хукм қандай?
– Ва алайкум ассалом! Эгасини рози қилмасангиз, ҳалол бўлмайди. Ўғирлик қилган ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам!