– Ва алайкум ассалом! Ота бундай қилиб фарзандини умрининг охиригача давом этадиган ибодатини ҳаром билан бошланишига йўл қўймасин. Чунки намоз бир кунда беш махал, рўза бир ой, ҳаж беш кун ва ҳоказо қолган ибодатлар ҳам тез кунларда адо бўлади. Чиройли ниятда оила қурган кишиларнинг никоҳланиш ибодати эса умрларининг ёки никоҳларини тугалланишигача давом этади. Албатта бундай ибодатлар баракотли, самарали бўлиши учун аввали Аллоҳ рози бўладиган ҳалол ҳолатда бўлиши керак. Валлоҳу аълам!