Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидга кириш макрух бўлган холатлар

15:38 / 26.09.2019 | Дониербек | 2165
Жобир разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: مَنْ أكَلَ البَصَلَ ، والثُّومَ ، والكُرَّاثَ ، فَلا يَقْرَبَنَّ مَسْجِدَنَا ، فَإنَّ المَلاَئِكَةَ تَتَأَذَّى مِمَّا يَتَأَذَّى مِنْهُ بَنُو آدَمَ (رَوَاهُ الامام مُسلم) яъни: “Ким пиёз, саримсоқ ва дашт пиёзи еса масжидимизга яқин келмасин, чунки фаришталар одамлар азият чекадиган нарсалардан озорланадилар” (Имом Муслим ривояти). Бу маънодаги ҳадисларни шарҳлаб Аллома Бадриддин Айний шундай дейдилар: ويلحق بما نص عليه في الحديث كل ما له رائحة كريهة من المأكولات وغيرها وإنما خص الثوم هنا بالذكر وفي غيره أيضا بالبصل والكراث لكثرة أكلهم بها وكذلك ألحق بذلك بعضهم من بفيه بخرأو به جرح له رائحة وكذلك القصاب والسماك والمجذوم والأبرص أولى بالإلحاق яъни: “...Ҳадисда зикр қилинган (кўкат)ларга ҳар қандай ёқимсиз ҳидли, ейиладиган ёки ейилмайдиган нарсалар киради. Бу ерда хоссатан пиёз, саримсоқ ва дашт пиёзи айтилгани – улар кўп истеъмол қилингани учундир. Баъзилар ўша бадбўй кўкатлар (ейиш ҳукми)га оғзида бадбўй ҳиди бўлган ёки ёқимсиз ҳидли жароҳати бор кишиларни ҳам қўшган. Худди шундай қассоб, балиқчи (яъни, бу касб эгалари иш кийимида масжидга келишса, улардан бадбўй ҳид келиб туради. Тоза-покиза бўлиб келишса зарари йўқ), пес (танасининг кўриниб турадиган жойларида оқ доғлари бор кишилар) ва махов (аъзоларнинг чириши касаллиги бор кишилар) ҳам бу ҳукмга қўшилишга лойиқ” (“Умдатул қорий” китоби). Шунга кўра баданида оқ доғи бор киши масжидга кириши макрухми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Бадбўй ҳид келса макруҳ. Бу ерда унинг танасидаги оқ доғларидан эмас, ундан келадиган ҳиддан макруҳ бўлади. Бу ҳамма баданида оқ доғлари борларга ҳам тегишли эмас. Қанча қанча имомларимиз бор Аллоҳ таоло уларни шу имтиҳон билан синаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat