Ассалому алайкум! Бизнинг масжидимиз имоми келмаган пайтда имомликка ўтадиган киши, яъни муаззинимиз 1 ойлар масжидга келмай қолди, эшитишимча ароқ ичиб қўйган экан. Яқинда масжидга келишни бошлади, жамоамиздаги баъзилар "у одамни орқасидан намоз ўқимайман энди" деб масжидга келмай қўйди. Имом қилган гуноҳи учун ўзи жавоб беради, келаверинг деб уларни келишга ундаяпман, лекин келмаяпди. Шунинг учун сизлардан аниғини сўрамоқчи эдим, ушбу ҳолатда ушбу имомга иқтидо қилиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иқтидо қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!