Ассалому алайкум! Ман ухлашимдан аввал 33 марта субханаллаҳ 33 алҳамдулиллаҳ 34 Аллоҳу акбар дeб айтаман. Бир китобда китобда агар ҳар куни ётишдан аввал шуларни айтиб ётса катта савоб бўлиши ёзилибди. Шундай ўқийверайми? Илтмос маслаҳат бeринг нима қилай?
Ва алайкум ассалом! Ўқийверинг. Қуйидагини ҳам қўшиб олинг.
عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا أَتَيْتَ مَضْجَعَكَ فَتَوَضَّأْ وُضُوءَكَ لِلصَّلَاةِ، ثُمَّ اضْطَجِعْ عَلَى شِقِّكَ الْأَيْمَنِ، ثُمَّ قُلِ اللَّهُمَّ أَسْلَمْتُ وَجْهِي إِلَيْكَ، وَفَوَّضْتُ أَمْرِي إِلَيْكَ، وَأَلْجَأْتُ ظَهْرِي إِلَيْكَ، رَغْبَةً وَرَهْبَةً إِلَيْكَ، لَا مَلْجَأَ وَلَا مَنْجَا مِنْكَ إِلَّا إِلَيْكَ، اللَّهُمَّ آمَنْتُ بِكِتَابِكَ الَّذِي أَنْزَلْتَ، وَبِنَبِيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ. فَإِنْ مُتَّ مِنْ لَيْلَتِكَ فَأَنْتَ عَلَى الْفِطْرَةِ، وَاجْعَلْهُنَّ آخِرَ مَا تَتَكَلَّمُ بِهِ». قَالَ: فَرَدَّدْتُهَا عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَمَّا بَلَغْتُ «اللَّهُمَّ آمَنْتُ بِكِتَابِكَ الَّذِي أَنْزَلْتَ» قُلْتُ: وَرَسُولِكَ. قَالَ: لَا، وَنَبِيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон ётоғингга келсанг, намозга қиладиган таҳоратингни қил. Сўнгра ўнг ёнинг билан ёт. Кейин: «Аллоҳумма, асламту важҳи илайка, ва фаввазту амри илайка, ва алжаъту зоҳри илайка, роғбатан ва роҳбатан илайка, лаа малжаъа ва лаа манжа минка илла илайка! Аллоҳумма, аманту бикитабикаллазии анзалта, ва бинабиййикаллазии арсалта!» дегин. Агар мана шу кечангда вафот этадиган бўлсанг, фитратда* кетасан. Буларни охирги сўзинг қилгин», дедилар. Мен уларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қайтариб ўқиб бердим. «Аллоҳим! Нозил қилган Китобингга...» деган жойига келганда, «Расулингга», дедим. У зот: «Йўқ, «…ва юборган Набийингга», дедилар». Изоҳ: Дуонинг маъноси қуйидагича: «Аллоҳим, Сендан умид қилган ва қўрққан ҳолда вужудимни Сенга таслим қилдим, ишимни Сенга топширдим, Сенга суяндим. Сендан қочишга ва нажот топишга ҳузурингдан бошқа жой йўқ. Аллоҳим, нозил қилган Китобингга ва юборган Набийингга иймон келтирдим». • Фитрат – соф инсоний табиат, яъни исломий табиат. (“Олтин Силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!