Ассалому алайкум! Ёшлигимда бироз қўлим эгрилик туфайли ўғирлик қилганман. Алхамдулиллах хозир ундай харом ишлардан йироқдаман, чунки Аллоҳ таоло қалбимга иймон ато этгандан сўнг бу нарсаларни қайтиб қилмайман. Сизларга саволим шуки хамма ўғирлаган нарсаларимни хисобласам умумий нархи 700.000 сўм бўляпти. Энди менга тўғри йўл кўрсатинглар, Илтимос. Нима қилсам бўлади Масжидга шу кимни хаққини еган бўлсам ўша инсон номидан эхсон қилсам бўладими ёки бошқа йўли борми? Афсуски ўша инсонларни исмларини билмайман. Нима қилиш кераклигини хамда ўша инсонларни исмларини билмасам қандай қилиб ўша инсонлар номидан деб айтаман ва ўша хаққини еган инсонларни номидан эхсон қилмоқчиман деб ният қиламанми ёки бошқа ният қилиш керак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Масжид ҳаром мол тўплайдиган жой эмас. аввало кимдан олган бўлсангиз ўшаларни топиб беришингиз шарт. Мабодо кимлигини билмасангиз ўшаларни номидан савоб умид қилмасдан ночор инсонларга эҳсон қиласиз. Аллоҳ бундан кейин ҳаётингизни гўзал қилсин. Валлоҳу аълам!