– Ва алайкум ассалом! Сиз учун биргина аср намозига чиқиш муаммо экан. Аслида бу тўсиқлар сизни даражангизни кўтарилишига сабаб бўладиган тўсиқлардир. Осиё онамизга қаранг, худоликни даъво қилган одамни хотини бўлатуриб одамзод тарихида камол топган тўрт аёлнинг бири бўлиш даражасига етдилар. Агар у тўсиқлар бўлмаганида бу мақмга етишолмасдилар. Асҳобул Каҳфга тазйиқ бўлмаганида қийматгача тиловат қилинадиган оятда зикр қилинмаган бўлар эди. Гап тўсиқларда эмас, балки ундан ўтишга ҳаракат қилиш ёки қилмасликдадир. Ўша 100тадан бир киши бўлишининг ғами қалбингизга тушиши хурсанд бўладиган иш, чунки имтиҳондан уни ғамини қилиб унга тайёргарлик кўрганлар ўтади. Орзу қилиб қолаверганлар эмас. Асрни вақт топиб фарзларини ўзини бўлса ҳам адо қилиб ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!