Ассалому алайкум! Мен хорижга (Италия) ўқишга кетиш мақсадида шу йўналишда фаолият юрутувчи фирма билан келишиб қўйгандим. Унинг шартига биноан улар менинг хужжатларимда кўмаклашиб, 100 фоизлик грант ва йиллик 4 минг евро стипендияга эга бўлсам уларга виза чиққач 20 миллион сўм тўлашим керак. Стипендия ва грант учун маълум иқтисодий шартлар бор эди ва менинг оилавий даромадим бу чегарага тушмаслиги боис улар отамнинг ойлик маълумотномалари ўрнига мендан отам давлат ишхонасида ишламаслиги тўғрисида махалладан маълумотнома олишимни сўрашди. Бу хақидаги маълумотномага эса отамни вақтинча ишсиз деб ёлғон маълумот қўшиб, менга стипендия ва грант олиб беришмоқчи. Мен бундай йўл орқали стипендия ва грант олишим харом бўлади деб кўнмадим. Фирма эса шунча хужжат тайёр бўлганда майдалашяпсан агар воз кечадиган бўлсанг бизни хизматимиз учун рози қилишинг керак дейишди. Вахоланки дастлаб 1 миллион сўм айнан иш бошлаш учун берганман ва кейинчалик хам хамма хужжатим учун ўзим борганман ва таржима харажатларини хам қоплаганман. Ушбу холатда нима қилсам бўлади? Хаммасини бекор қилиб, фирмага хеч қандай тўлов қилмасам тўғри бўладими(хуқуқий жихатдан тўғри бўларкан)?
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон маълумот кўрсатмайман деб тўғри айтибсиз. Аслида грантни кам таъминлангани учун эмас билими ҳақиқатан грант олиб ўқишга етадиган болалар учун ажратилади. Улар ундай ёлғон маълумотнома қилиб эмас сизни қўшимча ўқитувчи ва китоблар билан таъминлаб ўқишга тайёрлашлари ва грантга киргизиб ҳақ олишлари керак эди. Уларни ишлари ҳам фирибгарлик ва ёлғон устига қурилмаслиги керак. Уларни қилиб бермаган ёки ёлғондан қилмоқчи бўлган ишларига ҳақ бермасликка ҳақлисиз. Валлоҳу аълам!