Аллоҳга шукр ишлаб чиқариш заводим бор. Келгуси ой якуни билан яна бир ишлаб чиқариш заводим ишга тушади, иншаАллоҳ. Аввало ишларим ривожи учун дуо килсангиз.
Савол: Янги мавсумда иш бошлашдан аввал қандай шаръий амаллар қилсам ишларимнинг баракотли бўлишига сабаб бўлади?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ибодатда собитқадам бўлиб, ҳалоллик ила иш юритиб, доимо Аллоҳ таолога ёлбориб дуо қилиш лозим. Аллоҳ таоло ишларингизни яна ҳам баракотли қилсин!