Ассалому Алайкум, Шайҳ Ҳазратлари! Сизни ва барча сайт аҳлини кириб келган Рамазон байрами билан табриклайман! Бир саволим бор эди. Ҳотиним бази ҳолатларда онамга гап қайтарар эди. Ушбу Рамазон ойида яна шундай ҳолатларнинг бирида мен ҳотинимга аччиқ устида 'Рамазон ойи тугагунча яна бир бор гап қайтарсанг талоқсан...' дедим. Бир неча кун утгандан со'нг бу ишим ҳатолигини о'йлаб о'зимга о'зим о'ша куни айтган со'зимни қайтиб олдим ва бу ҳақида ҳеч кимга айтмадим. Рамазон ойи тугашига 2-3 кун қолганда ҳотиним онамга гап қайтарди. Ушбу вазиятда талоқ тушадими? Ёки со'зимни қайтиб олганимни ҳотинимга ёки онамга айтишим керакмиди? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ Сиздан рози бо'лсин!