- Ва алайкум ассалом! Сиз фарзандингиздан нимани кутсангиз ота-онангизга ҳам шуни қилинг. Шариатимиз ота-онага “Фарзандларинг сенга туришини кутмагин” деб таълим беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам саҳобаларини турмасликка буюрар эдилар. Ўрни келганда бир қавмнинг саййиди келганида “Саййидингизга туринглар” деганлар ҳам. Валлоҳу аълам!