Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда таҳорат гумони хаёлга келиши

14:41 / 08.10.2019 | Sherzod Yunusov | 3696
Ассалому алайкум! Охирги пайтлар намоз ўқиётганимда тахоратим синмадимикан деган саволлар пайдо бўлиб қовотти. Шу саволлар кўпайиб кетмоқда. Иложи борича тахоратни қайта янгилаб олмоқдаман. Намоз ўқиётганимда шундай хаёллар келиб қолса намозни тўхтатиб тахоратни янгилашим керакми ёки эътибор бермасдан намозда давом этайми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат ва намозда шакланиш васвасаси. Жуда кўпчилик шу васваса туфайли қийналадилар. Баъзилар таҳоратим кетиб қолдими ёки йўқми деса, баъзилари ювиладиган аъзоларга сув етдими ёки йўқми ўйланиб қоладилар. Баъзилар имом намозни биринчи ракъатини тугатишга келганида энди таҳримага қулоқ қоқаётган бўлади.
Ашраф Али Таҳонавий ҳикояси: Бир киши мендан васвасага дучор бўлган киши ҳақида сўраб: “У уч бор сувга шўнғиса ҳам ғуслим тўлиқ бўлдимакан деб ўйланиб қолади?” деди. Мен ундай кишидан намоз соқит бўлади дедим. Чунки ундай одамнинг ақли жойида эмас. Ақли жойида бўлмаган кишиларга намоз фарз бўлмайди” дедим.
Бундай кишилар ҳақида Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатмалар берганлар. 

 عَبَّادِ بْنِ تَمِيمٍ عَنْ عَمِّهِ أَنَّهُ شَكَا إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلُ الَّذِي يُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهُ يَجِدُ الشَّيْءَ فِي الصَّلَاةِ ، فَقَالَ : لَا يَنْصَرِفْ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا أَوْ يَجِدَ رِيحًا  ، وروى مسلم  

Аббод ибн Тамим розияллоҳу анҳу амакисидан ривоят қилади.
“Амакиси Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга намозида бир нарсани топкандай бўладиган кишининг шикоятини етказди. Шунда у зот: “То овозни эшитмагунича ёки ҳидни топмагунича намоздан чиқмасин!” дедилар”.
Фуқаҳолар ушбу ҳадисдан “Аниқ нарса шубҳа ила кетмайди” деган қоидани олганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat